Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги "Сузук ота" масжидида бўлди
26.05.2017 16:23,  
8

Шавкат Мирзиёев 26 май куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Сузук ота” мақбараси ва жомеъ масжидида бўлди, деб хабар берди ЎзА. 

Сузук отанинг асл исми Мустафоқул бўлиб, 1140 йилда таваллуд топган. У Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган. Болалик чоғида бобоси у кишини эркалаб “Менинг сузигим (суюклигим), хуш келдингиз!”, дегани боис атрофдагилар ҳам уни шу исм билан чақира бошлаган. Сузук ота юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатган. 1363-1364 йилларда йил буюк бобокалонимиз Амир Темур Яссавийнинг набираси Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган. 

Мустақиллик йиллари бу муқаддас қадамжо қайта тикланиб, ободонлаштирилди. “Сузук ота” маҳалла фуқаролар йиғинида беш мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада ҳунармандлик, дурадгорлик, ўймакорлик ривожланган

Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни янада юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак, деди давлат раҳбари. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонаси ташкил этиш лозим. 

Президент мутасаддиларга мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан