Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда Ички Мўғулистон полицияси собиқ бошлиғи қатл этилди
26.05.2017 17:21,  
8

Хитойда 26 май тонгида Ички Мўғулистон автоном тумани Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Чжао Липинга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди, дея хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

Мансабдорга нисбатан ҳукм февраль охирида Шанси провинцияси халқ суди томонидан апелляцияга жавобан чиқарилган эди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Чжао Липиннинг 2 миллион юанлик (291 минг доллардан ортиқ) мол-мулки мусодара этилиб, барча ҳукумат ваколатларидан маҳрум этилган, шунингдек, ўлим жазосига ҳукм этилган эди.

Аввалроқ суд мансабдорга нисбатан эълон қилинган айбловлар бўйича далилларни асосли деб топди. Унга нисбатан 2015 йилнинг мартида қасддан одам ўлдириш айби қўйилган. Бундан ташқари, Чжао Липин 23,6 миллион юан (3,4 миллион доллар) миқдорда пора олишда айбдор деб топилган.

Хитойда ўлим жазоси жиноят кодексининг кўплаб моддалари бўйича қўлланилади, аммо аксарияти – наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ. Сўнгги вақтларда эса коррупция учун ўлим жазосини бериш кескин кўпайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан