Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ҳеч қаерда ишламайдиган сохта майор қўлга олинди
26.05.2017 20:23,  
3

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қалбаки гувоҳномадан фойдаланиб ўзини ички ишлар ходими деб таништириб юрган шахсни қўлга олишди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2017 йил 23 май куни соат 20-30да Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида қайд этилган. Унда «Матиз» русумли автоулов тўхтатилиб, ҳужжатларни текшириш давомида ҳайдовчи Республика ИИВнинг майор унвонидаги ички ишлар идоралари ходими деб таништириб, хизмат гувоҳномасини кўрсатган. Олиб борилган суриштирув жараёнида мазкур шахс ҳеч қаерда ишламайдиган Ҳидоятов Файзулла Шукруллаевич эканлиги ва унинг хизмат гувоҳномасини қалбакилаштириш йўли билан фойдаланиб юрганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми (ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан