Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия мудофаа вазири ўзбекистонлик ҳамкасбига Ғалаба байроғининг нусхасини топширди
26.05.2017 20:27,  
4

Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари иштирокида Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистон ҳарбий бошқармаси раҳбари генерал-полковник Қобил Бердиевга фашизмга қарши курашгани учун ўзбек халқига ҳурмат рамзи сифатида Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини топширди.

"Ўзбек халқининг фашистлар Германиясини тор-мор этишга қўшган улкан ҳиссасини эътироф этиш рамзи сифатида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига ҳарбий ёлгорлик — жасорат ва шон-шараф рамзи бўлган Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини тақдим этмоқчиман", — деди Шойгу МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишини очар экан.

У чорак аср муқаддам (26 май 1992 йил) Мудофаа вазирлари кенгаши шаклида МДҲ мамлакатлари ҳамкорлигини бошлаб берган тарихий учрашув бўлиб ўтганини эслади.

“25 йиллик биргаликдаги ҳаракатлар натижасида ҳарбий соҳадаги кенг қамровли масалалар доирасида ўзаро манфаатли мустаҳкам ва конструктив ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўлдик”, деб таъкидлади вазир.

Кенгаш йиғилишида Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистон мудофаа вазирлари, Қирғизистон Бош штаби бошлиғи ва Туркманистон ҳарбий атташеси иштирок этди.

Шунингдек, келгуси йиғилишнинг вақти ва ўтказилиш жойи ҳам аниқлаб олинди.

"Ҳурматли Шерали Мирзо (Тожикистон мудофаа вазири) Душанбеда ноябр ойида иссиқми? Иссиқ, яхши. Ҳамкасблар, бошқа таклифлар йўқми? Қарор қабул қилинди", — деди Шойгу Москвада бўлиб ўтган йиғилишда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан