Россиянинг Нарвадаги бош консули Дмитрий Казённов ва консул Сергей Сургаевга Эстония ТИВ томонидан нота тақдим этилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сандра Камилова баёнот берди.
"Эстония ташқи ишлар вазирлиги Казеннов ва Сургаев Эстониядан чиқарилиб юборилишларини тасдиқлаши мумкин", деб маълум қилди Эстония ташқи ишлар вазирлиги вакили Сандра Камилова.
Россия ТИВ бу икки дипломатнинг Эстониядан чиқариб юборилишини «навбатдаги душманона ва асоссиз акт» деб атаб, унинг жавобсиз қолмаслигини билдирди.