Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Huawei жуда ҳам арзон планшетни тақдим қилди
27.05.2017 03:00,  
266

Huawei компанияси Honor туркумига оид смартфонлардан сўнг, худди шу ном остида ҳамёнбоп планшетларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Жумладан, 23 май куни Honor Play Tab 2 планшетининг 2 талқини намойиш қилинди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Диагонал ва хотира сиғимларидан ташқари, Huawei Honor Play Tab 2’нинг ҳар иккала моделининг бошқа жиҳатлари бир хил. Моделнинг кичик талқини 8, юқори талқини 9,6 дюймли, 1280×800 пикселли, IPS матрицали сенсор экранга эга. Шунингдек, кичик талқиндаги планшетга 2 гигабайтли тезкор ва 16 гигабайтли доимий, юқори талқин планшетга эса 3 гигабайтли тезкор ва 32 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган.

Планшетларда 4G/LTE тармоғини қўллаб-қувватлайдиган модул ва 2 та SIM-карта учун бўлмача мавжуд. Корпусда microSD қўшимча хотира флешкаси учун бўлмача мавжуд. Планшет Bluetooth 4.1 симсиз модули ва GPS тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Планшетнинг «электрон юракчаси» вазифасини 8 ядроли Snapdragon 425 процессори бажаради.

Huawei Honor Play Tab 2 девайси 5 мегапикселли бош камера модули, 2 мегапикселли олд камера модули билан таъминланган. Қувват таъминоти учун электр токи сиғими 4800 мА соат бўлган батарея масъул. Планшетлар Android 7.0 операцион тизимининг EMUI 5.1 талқинида фаолият кўрсатади.

Сотувга чиқиш муддати ва нарх-навоси

Huawei Honor Play Tab 2’нинг ҳар иккала талқини июндан сотувга чиқади. Унинг 8 дюймли талқини 115 доллар, 9,6 дюймли талқини 220 АҚШ долларига баҳоланиши айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан