Украиналик ҳарбийлар 26 май куни мамлакат жанубидаги полигонлардан бирида янги, юқори аниқликдаги бошқарилувчи жанговар ракетани муваффақиятли синовдан ўтказишди. Бу ҳақда давлат раҳбари Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Ҳозиргина Украинанинг янги ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Ракетанинг барча бутловчи қисмлари Украинада ишлаб чиқилган. Бу — бизнинг умумий муваффақиятимиз!», — деб ёзди Порошенко.
Украина президенти матбуот хизмати маълумотларига кўра, ракета турли синфдаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган. Ракетанинг жанговар қисми, двигатели ва бошқарув тизими Украинада ишлаб чиқарилган. Унинг яратилишида Украина мудофаа саноатининг 10 дан кўп корхонаси иштирок этган. Таъкидланишича, синовлар ракетанинг юқори аниқликда ва бошқарув тизими ишончли эканини кўрсатган.