Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорларга транзит йўл харажати учун катта миқдорда чегирма жорий этилди
27.05.2017 11:53,  
5

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги "Йўлрефтранс" акциядорлик жамиятининг рефрежиратор вагонларига Қозоғистон Республикасида транзит йўл харажати учун 2017 йил охирига қадар 67 фоиз чегирма жорий этилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, "Йўлрефтранс" акциядорлик жамиятида тадбиркорлар учун кўплаб имтиёзлар тақдим этиляпти. Жумладан, йўл харажатлари деярли 50 фоизга қисқартирилди, вагонларнинг туриб қолиши 3 кунга узайтирилди, керакли юк ҳужжатларини расмийлаштириш электрон шаклга ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ортиш учун махсус рефрежиратор секциялари мавжуд бўлиб, уларда мева-сабзавотлар ўз ҳолидай манзилга етиб боради. Юклар ўз манзилига етиб боргунча музлатиш ва ҳароратни бир хил меъёрда ушлаб туриш тизимлари доимо назоратда бўлади.

Ҳозирда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг барча юк станцияларида рефрижератор вагонларига буюртма бериш мумкин. Бунда фақат уларнинг ёзма мурожаатлари кифоя. Барча тўловлар, керакли ҳужжатлар шу жойнинг ўзида расмийлаштирилади.

Шунингдек, мижозлар оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида [email protected] электрон почта манзили жорий этилган бўлиб, тадбиркорлар корхона хизматидан фойдаланиш учун керакли ҳужжатларни электрон тарзда ушбу манзилга юборишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан