Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фоторепортаж: Тошкент йўлларидаги таъмирлаш ишлари қандай давом этмоқда?
27.05.2017 16:05,  
5

Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан тасдиқланган «2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури»га мувофиқ пойтахт кўчаларидаги таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Трансйўлқурилиш» ДУК томонидан пойтахтнинг беш туманидаги бир қатор кўчаларда умумий ҳисобда 11,81 километр узунликдаги йўллар жорий ва тўла таъмирланди. 207000 квадрат метр жойга асфальт ётқизилди, лотоклар, бордюрлар ўрнатилди ва бошқа ободончилик ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Олмазор туманидаги «Талабалар» кўчасида 2,86 километр, «Мухбир» кўчасида 1,3 километр, «Бешқўрғон» кўчасида 1,7 километр, Учтепа туманидаги «Гулистон» кўчасида 2,1 километр, «Қурилиш» кўчасида 1,6 километр, Чилонзор туманидаги «Чўпонота» кўчасида 1,1 километр, Миробод туманидаги «Туркистон» кўчасида 0,9 километр, Мирзо Улуғбек туманидаги «Махтумқули» кўчасида 0,25 километр йўллар таъмирланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан