Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шифокорлар эътиборсизлиги сабаб журналист аёл ҳомиласидан айрилди
27.05.2017 16:43,  
12

Тошкент вилояти “Олмалиқ ҳақиқати” газетасида фаолият юритувчи журналист Лобар Жалилованинг ҳомиласи шифокорларнинг эътиборсизлиги боис нобуд бўлди. Бу ҳақда “Ҳуррият”нашри ёзмоқда.

Учинчи фарзандига ҳомиладор бўлган аёл Олмалиқдаги оилавий поликлиникада юрагини кардиограмма қилдирган ва шифокорлар унга ҳаммаси жойида эканини айтган. Афсуски, орадан уч кун ўтиб у ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, аммо унга ёрдам кўрсатиш пайсалга солинган.

Журналист аёлнинг ёзишича, давлат поликлиникасида УЗИ ускунаси бўлишига қарамай, уни пулли хизмат кўрсатувчи хусусий клиникага юборишган. Кейин эса у шифокорлар ёзиб берган дорини қидириб Олмалиқдан Тошкентга бориб келишга мажбур бўлган.

Охир-оқибат у 16 ҳафталик ҳомиласидан айрилган. “Олмалиқ шаҳридаги шифокорларга нима бўляпти ўзи? Улар қачон халқни рози қилиш, беморларга виждонан хизмат кўрсатишни ўрганишади? Уларга шундай ишлаш учун нима халал беряпти – масъулиятсизликми, ўзибўларчиликми ёки инсофсизлик?!” деб ёзади бошига мусибат тушган журналист аёл Л.Жалилова.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан