Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов Бухоро сайёҳлик зонасига сармоя киритади
28.05.2017 11:04,  
11

Ўзбекистон президенти бир неча кун олдин Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини 2017-2019 йилларда изчил ривожлантириш ҳақида қарор имзолаган эди. Ушбу қарорда Бухорода замонавий меҳмонхоналар, маданий соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказлари бўлган «Қадимий Бухоро» эркин сайёҳлик зонаси ташкил қилиш белгиланган.

«Қадимий Бухоро» эркин сайёҳлик зонасига сармоялар киритишни таъминлаш Ўзбекистон Миллий банки зиммасига юклатилган. Ушбу сармояларнинг бир қисми, келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг хайрия жамғармаси маблағлари ҳисобидан бўлади.

Янги ташкил қилинаётган сайёҳлик зона ҳудуди июль ойининг охирига қадар белгилаб олинади ва у 10 гектардан катта жойни эгаллайди. Ушбу ҳудудда тадбиркорлик билан шуғулланаётган, сармоя киритган корхонлар 2020 йилнинг 1 январьига қадар ер, мулк, даромад, ижтимоий муҳитни ривожлантириш солиқлари ҳамда микрофирмалар учун ягона солиқдан озод қилинади.

Ундан ташқари Бухорога сайёҳларни жалб қилишга қаратилган яна бир йирик лойиҳа «Асака» банки томонидан амалга оширилади. «Шаҳристон» — лойиҳаси бир неча икки қаватли бинолардан ташкил топган ёпиқ бозор ва ҳунармандлар шаҳарчаси бўлиб у ерда сувенир маҳсулотлар, тилла-заргарлик буюмлари, мевалар, ширинликлар сотилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда театрлаштирилган концерт дастурлари, фольклор ансамбльлар чиқишлари ва бепул wi-fi хизмати ташкил қилинади. Бухоронинг тарихий обидаси — «Арк» мажмуаси 2021 йилга қадар тўлиқ реставрация қилинади, унинг бузилиб кетган ички ҳовли қисми қайта тикланади.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси Бухоро брендини ишлаб чиқариши ва уни бутун дунёга кенг тарғиб қилиши керак. Ушбу мақсад йўлида Бухорода бир неча фестивальлар ва сайллар ўтказиш режалаштирилган. Улар орасида «Ипак ва зираворлар», «Қовун сайли», «Бухоро куни», «Шарқ таомлари», «Бухоро ҳунармандлари» каби фестивальлар бор.

Шу билан бир қаторда шаҳар ободонлаштиришда давом этади. Марказий қисми тўлиқ реконструкция қилинади. У ерда янги сувенир магазинлари, банкоматлар ўрнатилади. Шу билан бир вақтда Бухоронинг тарихий обидаларидан ташқари бошқа сайёҳлик объектларидан ҳам кенг фойдаланиш режалаштирилган. “Агутма” ва« »Қорақир« кўллари, Жайрон» экологик маркази, “Афшона” музейи шулар жумласидандир.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши наътижасиди 2017-2021 йилларда ҳудудга келаётган сайёҳлар сони ўртача 2 бараварга ошиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан