Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Махфий ҳужжатларни пуллагани учун Хитой фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди
28.05.2017 11:31,  
3

Хитойнинг Сичуань провинциясидаги илмий-тадқиқот марказларидан бирининг ходими махфий ҳужжатларни пуллагани учун ўлим жазосига маҳкум этилди, дея хабар бермоқда Хитой Марказий телевидениеси (CCTV).

Хабарларга кўра, Хуан Юй исмли эркак 150 мингта махфий ҳужжатни чет эл махсус хизматларига сотиб юборишда айбланган. Улардан 90 тасига «ўта махфий» белгиси туширилган, 300 га яқини эса «махфий» дея белгиланган.

Таъкидланишича, эркак Чэнду шаҳридаги илмий-тадқиқот марказида 1990 йиллар охиридан бери компьютер мутахассиси сифатида ишлаб келган, унинг маркази эса криптография (сирли белги ва ишоралар билан ёзиш тизими) соҳасидаги ишланмалар билан шуғулланади. Эркак махфий кодлар бўлган файллар нусхаларини сақлаб қўйган, сўнг хорижий мамлакатга сотган, аммо уларни сотиб олган давлат номи ошкор этилмаяпти.

Эркак ҳужжатларни сотиб, 700 минг долларга яқин пул ишлаган. Ҳукумат уни 2011 йилда ҳибсга олган ва ушбу маблағни мусодара қилган. Унга олди-сотдида ёрдам берган рафиқаси эса беш йиллик қамоққа ҳукм этилди.

Телеканал ҳукм ижро этилган-этилмаганига аниқлик киритмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан