Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар Туркия ҳудудида кучли зилзила содир бўлиши мумкинлигини башорат қилмоқда
28.05.2017 11:53,  
51

Туркиянинг Истанбул шаҳри ҳудудида ва унга яқин ерларда кучли зилзила содир бўлиши мумкин. Боғазичи университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаси айнан шунақадир, деб хабар бермоқда  Hurriyet нашри.

Истанбул мегаполисидан 20 километр узоқроқда кузатилаётган табиий жараёнлар зилзиланинг белгилари сифатида баҳоланмоқда.

Европа Иттифоқи кўмагида ўтказилган тадқиқот Ўрта Ер денгизи минтақасидаги энг хавфли сейсмик ҳудудлардан бири Мармар денгизи эканлигини аниқлашга ёрдам берди. Ўлчовларни ўтказиш ва жараённи мониторинг қилиш мақсадида тадқиқот ерига замонавий жиҳозлар ўрнатилди. Тўпланган маълумотлар асосида бўлажак табиий офатлар моделлари ишлаб чиқилди.

Мониторинг ишлари уч йил давомида олиб борилди, тўпланган материаллар асосида 30 дан ортиқ ҳисоботлар эълон қилинди, дейилади хабарномада.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан