Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар оғир феълли кишилар ақллироқ бўлишини аниқлади
28.05.2017 18:44,  
3

Сиднейдаги Янги Жанубий Уэльс университети олимлари тадқиқот олиб бориб, салбий ўйлаш кўпинча одамларга ақл билан фикр юритиш имконини беришини, чунки улар камроқ ишониб, кўпроқ эҳтиёткор бўлишини аниқлади. 

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Жо Форгас таъкидлашича, оғир феълли ва ёмон кайфиятли одамлар қарор қабул қилиш учун қулай бўлган таҳлилий хусусиятларга эга бўлади. Эксперимент чоғида олимлар кўнгиллилар гуруҳига кайфияти турлича бўлган фильмларни намойиш қилди, сўнг уларнинг ҳаётидаги ижобий ва салбий ҳодисаларни муҳокама қилди. Буларнинг барчаси синовдагиларнинг кайфиятини яхши ёки ёмон томонга ўзгартириш мақсадида амалга оширилди.

Сўнг уларга турли-туман рост ва уйдирма ҳикояларни сўзлаб беришди ҳамда улардан ҳикояларнинг қайси бири ҳақиқат, қай бири эса тўқима эканлигини топишни сўрашди. Натижалар шуни кўрсатдики, салбий руҳий ҳолатдаги кишилар камроқ хато қилди ва умуман олганда, анча мантиқийроқ тарзда фикрлади.

Тадқиқотчилар шундай хулосага келдики, ижобий кайфият ижодкорликка йўл очиб берса, салбий тарзда фикрлаш эса кишини анча эътиборли, ҳушёр ва эҳтиёткор бўлишга чақиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан