Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон шифокорлар ассоциацияси раиси вафот этди
29.05.2017 03:04,  
13

Бугун тунда Ўзбекистон шифокорлар ассоциацияси раиси, профессор Худайбергенов Абдулла Маткаримович вафот этди. Ушбу қайғули воқеа ҳақида унинг ҳамкасабаси Зохид Абдурахимов Facebook орқали хабар қилди.

"Ўзбекистон шифокорлар ассоциацияси буюк устознинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдиради", — дейилган хабарда.

Абдулла Маткаримович Худайбергенов 1936 йилда Тўрткўлда туғилган. 1959 йилда Тошкент медицина институтининг даволаш факультетини якунлаган. Ўз фаолиятини Мўйноқ туман шифохонасида хирург сифатида бошлаган. 1960 йилларда Мўйноқ туман шифохонасида бош шифокор вазифасида ишлаган. 1970 йилларда Қорақалпоғистон АССР, 1981-1986 йилларда эса Ўзбекистон ССР соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган.

Абдулла Маткаримович 2004 йилнинг охирига қадар Восит Вахидов номли Республика ихтисослашган хирургия маркази директори бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан