Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда маҳсулотларни экспорт қилиш тартиби соддалаштирилди
29.05.2017 14:35,  
86

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни «Экспортни янада рағбатлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб ёзади Дарё нашри.

Фармонга кўра, хўжалик субъектлари 1 июндан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни (янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, шунингдек, бир қатор хом ашё маҳсулотлари бундан истисно) олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолати расмийлаштирувисиз ва экспорт шартномаси сиёсий ва тижорат хавф-хатари суғурта полисига эга бўлмасдан туриб ҳам чет эл валютасида экспорт қилиши мумкин.

Бунда шартнома суммаси 100 минг доллардан ошмаслиги ва валюта тушумлари маҳсулотлар экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кун ичида қабул қилиниши керак.

Тадбиркорлар экспорт қилувчи ташкилот аввал ушбу тартибда амалга оширилган экспорт учун дебиторлик қарзи бўлмаган тақдирда юқоридаги шартлардан фойдаланиши мумкин.

Фармонда таъкидланишича, аввал экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни энди Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан экспорт қилишга рухсат берилади.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, экспорт-импорти Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида бериладиган лицензия билан амалга оширилувчи махсус товарлар рўйхатидан заргарлик буюмларини истисно қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан