Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бозорлар ва савдо мажмуаларига доир низомга ўзгартиришлар киритилди
29.05.2017 17:01,  
12

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг (23.05.2017 й. 2185-сонли) қарорига биноан, "Бозорлар, савдо мажмуалари ва уларнинг бўлинмаларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкиллаштириш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Ҳужжатда бозорлар ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, аввал умумий рўйхатда келтирилган савдо мажмуалари ва уларнинг бўлинмалари даромад манбалари белгилаб қўйилди.

Бозорлар ва савдо мажмуаларини бошқариш тартиби тўғрисидаги тартибларига ҳам тузатишлар киритилди. Жумладан, Низомга сотувчилар, бозорлар ва савдо мажмуалари маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

Маъмуриятнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ўрнатилган савдо қоидалари талабларини бажармаслик, бозор ва савдо мажмуаларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига риоя этмаслик каби қоидабузарликлар учун жавобгарлик меъёрлари белгилаб қўйилди.

Шунингдек, улар ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирмаганлик учун ҳамда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳномасиз жисмоний шахсларга стационар савдо шохобчаларини тақдим этганлик учун жавобгарликка тортилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан