Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳокимлик раҳбарларига хизмат уйлари берилади
30.05.2017 01:31,  
33

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан жойлардаги ижро органлари раҳбарлари учун хизмат турар-жойлари қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди, деб ёзади Дарё нашри Norma’га асосланган ҳолда.

Мазкур ҳужжатга кўра, 1 қаватли, 5 хонали, 0,06 гектар майдонга эга хизмат уйлари Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, 2 қаватли, 4 хонали, 0,04 гектар майдонга эга уйлар эса туман ҳокимликлари раҳбарлари учун қурилади.

Хизмат уйлари маҳаллий бюджет ҳисобидан минимал даражада зарур мебел, маиший техника ва бошқа хўжалик буюмлари билан жиҳозланади. Уларга жойлашиш ва беғараз фойдаланиш шартномасини тузиш учун хизмат уйи учун берилган ордер асос бўлиб хизмат қилади.

Хизмат уйларини бўлиш, алмаштириш ва хусусийлаштириш мумкин эмас. Улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш, шунингдек, ижарага бериш ман этилади.

Ушбу уйларнинг коммунал тўловлари уларда яшовчи давлат хизматчилари, уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий маблағи ҳисобидан тўланади ёки маошидан ушлаб қолинади.

Мансабдор лавозимини тарк этганда хизмат уйини бўшатиши шарт.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан