Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ва Макрон икки томонлама муносабатлар, Сурия ва Украинадаги муаммоларни муҳокама қилишди
30.05.2017 01:42,  
2

Версалда РФ президенти Владимир Путин ва Эммануэл Макрон ўртасида бўлиб ўтган матбуот конференцияси ўз ниҳоясига етди.

Франция раҳбари Россия иштирокисиз муҳим масалаларни ҳал этиш мумкин эмаслигини айтган. Макрон, хусусан Сурия можаросида асосий масала Исломий Давлатга қарши курашдир. Шунингдек Макрон сўзларига кўра, Сурияда тинчликни тиклашга ёрдам берадиган сиёсий ечимни излаш лозимдир.

“Мамлакатда тинчликни ўрнатиш ва терроризмни илдизига инклюзив усулда барҳам беришга қодир бўлган хоҳиш мавжуд”, дея фикр билдирди Макрон.

Франция президенти Сурияда кимёвий қуролларни ишлатилишида Париж «қизил чироқни» кўраётганлигини ҳам айтиб ўтди. Шунингдек, Макрон Сурияни парчаланиб кетишига йўл қўймаслик керак деган фикрни ҳам урғуланди.

Макрон, Украина хусусида Минск келишувларини ҳаётга татбиқ этиш кераклиги ҳақида ҳам фикр билдирди. Франция раҳбари Норманд учрашувлари доирасида тез орада музокаралар ўтказилишининг долзарблигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Франция раҳбари шунингдек Чеченистондаги жинсий камчиликни ташкил этаётганлар ҳолатига ҳам тўхталиб ўтган. Франция ва Россия раҳбарлари француз ва рус фуқаролик жамияти форумини ташкил этишни ва Россиядаги ЛГБТ ларга муносабат ҳолатини биргаликда кузатиб боришга келишиб олишди.

Макрон учрашув жараёнида қуйидаги фикрларни билдирган: «Мамлакатларимизнинг фуқаролик жамиятлари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилишини, конструктив мулоқот ва кўпроқ фикр алмашинишини бўлишини хоҳлардик» деб фикр билдирган. “Ҳозирда Германия ва Россия ўртасида шундай муносабат мавжуд. Биз ҳам шу йўлдан боришликни, ёшларимиз, иқтисодий тузилмалар, фан арбоблари ўртасида алоқалар ўрнатилишини ва бу алоқалар француз ҳамда рус фуқаролик жамияти ўртасида амалга оширилишини хоҳлардик.”

Макрон Франция ва Россия ўртасидаги муносабатлар интенсив равишда мустаҳкамланиб боришини алоҳида таъкидлаб ўтган. Шунингдек Франция раҳбари Россия ва Франция ўртасидаги инсонпарварлик соҳасида ҳам ўзаро ёрдамга алоҳида эътибор қаратишликни урғуланган.

Франция президентининг сўзларига кўра, Франция ва Россия ўртасидаги алоқалар амалий ва талабчан бўлиши лозим ва бу ўртадаги муаммоли вазиятларни енгиб ўтишга ёрдам бериши кераклигини таъкидлаган.

Ўз навбатида Россия президенти Владимир Путин икки мамлакат ўртасидаги оғир сиёсий алоқаларга қарамасдан Россияда фаолият юритаётган француз бизнес вакиллари Россиядан чиқиб кетмаганлиги Франция томонининг Россия бозорларига қизиқиши юқорилигини исботидир деган фикрни билдирган.

Путин шунингдек Франция ОТМда рус талабалари сони кўпроқ бўлиши кераклигини айтиб ўтган.

Кремлнинг у ёки бу давлатлардаги сайловларга аралашувига доир масалаларга томонлар тўхталиб ўтмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан