Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев қарори: ўзимизда чиқадиган машиналар ўзимизнинг пулга сотилади
30.05.2017 01:59,  
299

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 май куни “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг ички ва ташқи бозорларда сотилаётган маҳсулотларига нархлар шаклланиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг барча автомобиль моделларини ички бозорда миллий валюта – сўмга сотишга ўтилади.

“Ўзавтосаноат” АК:

  • – жорий йилнинг 1 июнигача тузилган шартномалар бўйича енгил автомобиллар етказиб бериш ва тўловларни қабул қилиш, шартномаларда назарда тутилган қатъий шартлар ва белгиланган муддатларда тўловларни халқаро пластик карточкалари орқали амалга оширишни;
  • – ташқи бозорларни ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар турларини янада диверсификациялаш, ташқи бозорлардаги ўрнимизни мустаҳкамлаш ҳисобига экспорт ҳажмини кўпайтиришни;
  • – янги рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига маҳсулотлар ишлаб чиқаришни оширишни;
  • – бутловчи қисм ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомобилсозликни ривожлантириш учун зарур бўлган асосий хомашё ва материалларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ҳисобига импортнинг улушини камайтириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтиришни таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан