Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нефтфурушлар оғир мусибатга учради
30.05.2017 10:22,  
10

ОПЕК давлатлари бир неча ойдан бери нефть қазиб чиқаришга квотани камайтириш учун курашди. Энди қарор расман кучга кириб, режимни яна 9 ойга чўзиш ҳақида иштирокчилар билан келишишга муваффақ бўлинди. Аммо нефть бозорига умидсизлик руҳи кириб келди, деб ёзмоқда Die Welt. Нефть нархи борган сари тушиб бормоқда. Бу ҳақда мақола муаллифи Нандо Зоммерфельд қуйидагиларни баён қилди.

“Бозорлардаги вазият нефть салтанатларининг қоқ пешонасига зарба берди. Сўнгги ойларда улар нархни ошириш учун қўлларидан келган барча ишни қилиб кўрди”. Қазиб чиқариш ҳажмини камайтиришни узайтиришга қийинчилик билан эришилди, деб ёзади муаллиф. “Кўплаб давлатлар, масалан, Эрон ёки Венесуэла квотани оширишга эҳтиёж сезади. Бундан ташқари яқиндагина нефть нархи устидан назоратни тиклашга кўмаклашувчи иттифоқ тузилди, бунақасини ҳозиргача тасаввур этиб бўлмасди”, деб ёзилади мақолада.

“Зарурият узоқ йиллик рақиблар Россия ва Саудия Арабистонини бир-бирига яқинлаштирди. Бу икки давлат учун нефтнинг юқори нархда барқарор туриши ички сиёсий зиддиятларга чап бериш учун ошиғич зарурдир. Масалан, келаси йилнинг бошидаги паст хом ашё котировкалари Владимир Путин учун жуда нохуш ҳол бўлди. 2018 йилнинг мартида Россияда президент сайловлари ўтказилади, унда Путин ишончли ғалаба қучишни истайди”.

“Саудлар ҳам, муваффақиятдан умидвордир”, деб ёзади журналист. “Улар Saudi Aramco улкан хом ашё концернининг бир қисмини биржага олиб чиқмоқчи. Омад кулиб боқса, шайхлар қўлга киритишни умид қилаётган миллиардлар Саудия Арабистонининг нефтга қарамлигини сезиларли равишда камайтиришга йўналтирилади”.

“Бироқ, афтидан, нуфузли иттифоқ ҳам ОПЕК позициясини жиддий мустаҳкамлай олмади”, дейди муаллиф.

HSH Nordbankнинг хом ашё бўйича эксперти Ян Эдельманннинг фикрича, “сўнгги бир неча ой ичида кучлар жойлашувини анчагина ўзгартирди”. “ОПЕК энди нархларни барқарор ўстиришга қудрати етмайди. Бу бирлашма кўпроқ омбор бошқарувчиси ролини ўйнайди”.

Нашрда ёзилишича, нефт бирлашмаси аъзолари келаётган 9 ойда улар ва нефть қазиб чиқарувчи бошқа мамлакатлар, жумладан, Россия ҳам 2018 йилнинг мартигача ҳар куни ўтган йилгидан 1,8 млн баррел кам нефть қазиб чиқаришга келишди.

“Айрим сармоядорлар картел (нефть чиқарувчилар бирлашмаси назарда тутилмоқда – sof.uz) йиллик квотани қисқартириш режимининг чўзилишига умид боғламоқда. Бундан ташқари қисқартириш аҳамиятлироқ бўлиши тахмин этилмоқда”, деб ёзилади мақолада.

Шу аснода айтиш керакки, бугун нефть нархининг ошиши учун максимал қулай шароит шаклланган, дейди муаллиф. “Дунё иқтисоди анчадан бери кузатилмаган юқори суръатда ўсмоқда. Қолаверса, Шимолий яримшардаги нефтни қайта ишловчи йирик заводлар ёзги мавсумда бензин ва дизелни етарли ҳажмда чиқариш учун нефть ғамламоқда. Аммо айни шу жойда ўйинга картелнинг жиддий муаммоси АҚШ аралашмоқда. Америкаликлар ишлаб чиқаришни яна кучайтирмоқда. Сўнгги йилларда нефть нархи тушиб, нефть қазиб чиқарувчи кўплаб компанияларнинг иши чаппасига кетган, бироқ охирги ойлар ичида аҳвол ўнглана бошлаганди. Агар вазият шу йўналишда ривожланса, америкаликлар жорий йилда нефть чиқариш бўйича янги рекорд ўрнатади. Бу қачонлардир нуфузли саналган ОПЕКка яна бир зарба бўлади”, деб хулоса қилинади мақолада.

inopressa.ru сайти асосида тайёрланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан