Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда бедарак йўқолган 17 ёшли ўзбекистонлик қидирилмоқда
30.05.2017 12:48,  
6

Россиянинг Иркутск шаҳрида шу йилнинг 12 февралида уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси Исроил Исмоил ўғли Акбаров қидирилмоқда. Бу ҳақда Россия ИИВ Иркутск вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда унинг алоҳида белгилари келтирилган: бўйи 170 — 175 сантиметр, ўртача гавда тузилишига эга. Сочлари калта, қора, қулоқлари ёпишиб туради, қошлари қора.

Эгнида капюшонли тўқ кўк куртка, қора шапка, қора шим ва қора пойабзал бўлган.

Қўшимча белгилари: акцент билан гапиради. Ёнида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган. Ўзини Тимур деб таништириши мумкин.

Уни топиш учун полиция сафарбар қилинган, қариндошлари ва танишларидан маълумотлар тўпланмоқда.

Россия ички ишлар ходимлари Исроил Акбаров ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан шаҳар полициясига хабар беришларини сўрашмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан