Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги «Ўзбекистон 24» телеканалига раҳбар тайинланди
30.05.2017 17:24,  
10

Озод Ҳамидхўжаев «Ўзбекистон 24» телеканали раҳбарлигига тайинланди. Бу ҳақда UZ24га хабар берди. Ҳамидхўжаев «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» информацион дастури бош муҳаррири лавозимида ишлаган.

Раҳим Маҳкамов ва Ҳайдар Ҳасанов директор ўринбосари этиб тайинланди.

Телеканалнинг эфирга чиқиш санаси ҳозирча номаълум. Бир қатор ОАВда телеканал фаолияти 27 июньдан бошланиши маълум қилинганди. Бироқ МТРК таҳририяти бу хабарни UZ24га тасдиқламади. Айни пайтда бир қанча ташкилий масалалар ҳал этилмоқда ва яқин вақт ичида матбуот учун расмий маълумот эълон қилинади, дея таъкидлади компания.

Аввалроқ «Ахборот», «Пойтахт» ва «Давр» информацион дастурлари ёпилиши ва барча ахборот-таҳлилий дастурлар янги «Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатилишини маълум қилгандик.

Хабарингиз бор, Президент май ойи бошида Миллий телерадиокомпания таркибида «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Телеканал хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўлади ҳамда мамлакат ва хорижда юз бераётган муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритиб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан