Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Усмонов – Навальный судининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди
31.05.2017 13:06,  
5

Кеча Москванинг Люблино судида Усмоновнинг Навальный устидан берган аризаси бўйича биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги мухбири хабар берди.

Навальный суд мажлисига Россия бош вазири Дмитрий Медведевни, вазир ўринбосари Игорь Шуваловни ва яна бир неча раҳбарларни гувоҳ сифатида чақиришни талаб қилди.

"Навальнийнинг Медведев Дмитрий Анатольевични сўроққа чақириш бўйича арзномасини қондириш рад этилсин", деб ҳукм чиқарди судья Марина Васина. 

Ундан ташқари Навальный, Алишер Усмоновнинг “зўрлаш банди” бўйича қамалгани ҳақидаги маълумотларни тарқатган, Англиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Грейг Мюррейни ҳам таклиф қилишни сўраган.

Навальныйнинг адвокатлари, суд материалларига бир неча ҳужжатлар, жумладан  Ўзбекистон Олий судидан Алишер Усмоновнинг судланганига доир ҳужжатларни қўшишни талаб қилди.

Усмоновнинг шикояти бўйича томонларнинг сўзга чиқиши 31 май куни соат 12:00да бўлиб ўтади. 

Усмонов унга Навальний қўяётган айбловларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигининг тан олиниши ва Навальнийнинг уларни рад этишини сўрамоқда. Шу билан бирга Усмонов Навальнийга ҳеч қандай молиявий эътирозлар билдирмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан