Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги қарор: "Ўзтрейд" кичик бизнесга маҳсулот экспортида ёрдам беради
31.05.2017 13:09,  
2696

АО "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ "Ўзтрейд" ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси АЖ этиб номланди. Ўзбекистон президенти бу борада қарорга 2017 йилнинг 26 май куни имзо чекди.

Кичик ва хусусий бизнес субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига ўз маҳсулотини экспорт қилиш, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари учун янги бозорларни топиш ва ўзлаштиришда кўмаклашиш "Ўзтрейд" АЖнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Бундан ташқари, "Ўзтрейд" реклама тадбирларини ўтказиш, кичик бизнес субъектларининг халқаро ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиши, маҳсулот экспорти масалалари бўйича ахборот ва маслаҳат билан таъминлаш бўйича ҳам ёрдам беради.

Янги ташкилот бошқарувида 39 нафар киши фаолият олиб боради. Шунингдек, "Ўзтрейд"га компаниянинг хориждаги савдо уйлари орқали консигнация шароитларида буғдой ва ун экспортига рухсат берилди, дейилади Ўзбекистон президенти расмий веб сайтида

"Ўзтрейд" АЖ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 1-уйда жойлашади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан