Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Си Цзиньпин: ШҲТ доирасида ҳамкорлик қилиш имконияти тобора кенгайиб бормоқда
21.06.2016 14:06,  
3

Хитой Халқ Республикаси Раиси ШҲТ доирасида ҳамкорлик қилиш имконияти тобора кенгайиб, унинг роли ва таъсири муттасил ортиб бораётганини таъкидлаб ўтди, дея иқтибос келтиради Хитой етакчиси сўзлаган нутқдан Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"ШҲТ доирасида ҳамкорлик қилиш имконияти тобора кенгайиб, унинг роли ва таъсири муттасил ортиб бормоқда", — деб таъкидлайди Си Цзиньпин Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги томонидан унинг ташрифи муносабати билан чоп этилган мақолада.

"ШҲТни кенгайтириш бошланганидан буён унга аъзо бўлиш истагини билдирган давлатлар сафи кенгайиб бормоқда. У географик жиҳатдан Марказий Осиё, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Жануби-шарқий Осиёни қамраб олмоқда", — деб эътироф этади ўз мақоласида Хитой раҳбари.

Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича Шанхай конвенцияси, ШҲТга аъзо давлатларнинг чегара масалалари бўйича ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлиги тўғрисидаги шартноманинг тузилиши ҳамда амалга оширилиши трансчегаравий жиноятчилик, террористик ва экстремистик гуруҳлар фаолиятига барҳам бериш ва шу тариқа ташкилотга аъзо давлатлар олдида турган хавфсизликка раҳна соладиган таҳдидларга қарши самарали курашиш имконини бермоқда, деб ҳисоблайди ХХР Раиси.

Си Цзиньпиннинг фикрича, ШҲТ ташкил топганининг 15 йиллигини нишонлаш нуқтаи-назаридан, бўлажак саммит ташкилотни ривожлантириш тажрибасини умумлаштириш ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқиш учун алоҳида аҳамият касб этади. "ШҲТ доирасида савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ва гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ташкилотга аъзо давлатларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашмоқда ва бунинг самарасида яқин қўшничилик, дўстлик ҳамда ўзаро манфаатдорлик ғояси халқларимиз қалбига янада чуқур сингиб бормоқда", — деб таъкидлаган ХХР Раиси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан