Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Диққат! Бугунгдан Россияда ўзбекистонликларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди
1.06.2017 13:03,  
20

Россия Федерацияси президентининг «Россияда футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2017 йилги ФИФА Конфедерациялар кубогини ўтказиш даврида кучайтирилган хавфсизлик чораларини қўллаш хусусиятлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ушбу тадбирлар ўтказиладиган вақтда чет эл фуқароларини миграцион ҳисобга (рўйхатга) олиш тартиби ўзгартирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

2017 йилнинг 1 июнидан 12 июлига қадар Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозон шаҳарларига келган чет эл фуқаролари 1 сутка ичида рўйхатдан ўтиши керак. Кечки рейс билан келган фуқаролар эртаси куни эрталаб рўйхатдан  ўтиши керак.

Бир сутка ичида рўйхатдан ўтишга улгурмаган фуқаролар Россия ҳудудидан чиқиб қайта киришга мажбур бўлади, акс ҳолда улар маъмурий қонунбузарга айланиб қолиши мумкин.

Худди шундай тартиб 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Футбол бўйича Жаҳон чемпионати вақтида ҳам киритилади.  Хусусан, 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочида шаҳарларига келган чет эл фуқаролари бир кун ичида рўйхатдан ўтиши керак бўлади.

Россияга бораётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам ушбу ўзгаришларни албатта ҳисобга олишлари керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан