Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биометрик паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш қоидалари тасдиқланди
1.06.2017 15:12,  
4

2017 йил 30 май куни Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартиби тасдиқлаш тўғрисида президент фармони имзоланди. Ҳужжат матни давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинди.

Фармон билан шундай тартиб жорий қилиндики, унга кўра биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш:

  • уларни тайёрлаш чоғида яроқсиз ҳолга келганлари ва алмаштириш учун ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва ТИВ консуллик бошқармасидан қайтарилганлари — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказида;
  • муддати ўтган ва ҳақиқий эмас деб топилганлари — ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва ТИВ консуллик бошқармасида амалга оширилади.

Бироз олдин, Ўзбекистонда биометрик ҳужжат олиш учун электрон буюртма ҳолати юзасидан интерфаол консултатив хизмат жорий этилган эди. Интерфаол хизматдан dpm.uz. сайти орқали фойдаланиш мумкин. Интерфаол хизмат биометрик ҳужжатнинг тайёр бўлганлик даражаси ва электрон буюртманинг қандай босқичда экани ҳақидаги батафсил маълумотларни тақдим этишни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан