Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ўзбекистонга синов режимида нефть етказиб беришни бошлайди
1.06.2017 15:26,  
5

Россия тез орада Ўзбекистонга нефть етказиб беришни бошлайди, лекин хом ашё ҳажми ҳозирча чекланган миқдорда бўлади, деб хабар берди neftegaz.ru.

Россия Ўзбекистон билан эришилган келишувлар доирасида 2017 йилда хом нефть етказиб беришни бошлайди. Дастлаб 500 минг тонна нефть етказиб берилиши ҳақида маълумот тарқалганди. Бироқ бу йил 30 минг тонна нефть етказиб берилиши мумкин.

Ўзбекистонга нефть синов режимида етказиб берилади, деб ёзади нашр.

Нефть Омск-Павлодар-Чимкент нефть қувурлари орқали жўнатилиши, сўнгра хом ашё эстакада орқали Ўзбекистонга жўнатилиши тахмин қилинмоқда.

Илгарироқ Россия энергетика вазири А. Новак ва Қозоғистон энергетика вазири К. Бозумбаев Ўзбекистонга Қозоғистон орқали нефть етказиб бериш борасида келишиб олишганди. Ўзбекистон яқин орада Жиззах вилоятида қурилиши бошланган нефтни қайта ишлаш заводини хом ашё билан таъминлаш учун Қозоғистон чегарасига қадар магистрал нефть қувурини қуришни режалаштирган.

Узунлиги 95 километрни ташкил этувчи нефть қувури Омск-Павлодар-Чимкент магистрал нефть қувурига уланиши тахмин қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан