Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Филиппин Қуролли кучларини хатолик туфайли ўз ҳарбийлари устига бомба ёғдирди
1.06.2017 15:32,  
8

Филиппин Қуролли кучларининг Минданао ороли Жанубий Ланао провинциясида жойлашган Марави шаҳри остоналаридаги ўз ҳарбийлари позицияларига берган авиазарбалари оқибатида камида ўн нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, саккиз нафари яраланди. Бу ҳақда 1 июнь, пайшанба куни мамлакат миллий мудофаа вазири Delfiн Лорензана маълум қилди.

«Ҳарбийлар гуруҳи бизнинг авиазарбаларимиз остида қолди. Ўн киши ҳалок бўлди», — деди вазир.

Филиппин ҲҲК ИШИД террорчилик ташкилоти билан алоқадор жангариларга зарбалар бермоқда.  Йўқ қилинган жангарилар орасида Индонезия, Малайзия, Саудия Арабистони, Яман ва Чеченистон фуқаролари бор.

«Мауте» террорчилик гуруҳи жангарилари ўн кун аввал Марави шаҳрини эгаллаб олишга уринди. Ҳукумат қўшинлари авиация ва техника кўмагида шаҳарни жангарилардан деярли тўлиқ тозалаб, 80 нафар экстремистни йўқ қилишга эришди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан