Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда идеал оила бўлиш учун неча фарзанд бўлиши керак?
2.06.2017 14:36,  
90

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари аҳоли ўртасида "репордуктив саломатлик" ва "репродуктив ҳуқуқ" тушунчалари бўйича тадқиқот ўтказди.

Тадқиқот тасдиқлашича, ўзбекистонликлар оиланинг асосий мазмуни ва қадрини фарзандлар деб билади. Бу фикрни сўровнома иштирокчиларининг 77,8 фоизи тасдиқлаган. Кўп фарзандли оилалар борган сайин камайиб бораётган бўлса-да, бугунги кунда ҳар етти оиланинг бири тўрт фарзандга эга, ўнта оиладан бири эса беш ёки ундан кўп фарзандлидир. 2016 йилда мамлакатда 726,8 минг чақалоқ дунёга келган.

30 ёшгача бўлган ёшлар оилада икки фарзандни афзал билса, 30 ёшдан катталар эса уч фарзандни хоҳлашади. Шаҳар аҳолиси ўртасида сўровномада қатнашганларнинг 24,3 фоизи икки фарзандлиликни, 32,2 фоизи эса уч фарзандлиликни қўллаб-қувватлади.

Ушбу кўрсаткич қишлоқ ҳудудларида мутаносиб тарзда 23,5 фоиз ва 37,8 %ни кўрсатди. Тўрт фарзандли бўлишни истаганлар эса шаҳар аҳолисининг 31,0 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич қишлоқ ҳудудларда 23,3 фоизни кўрсатди.

Ҳар тўртинчи аёл биринчи фарзандини 20-25 ёшда дунёга келтириши маъқул деб ҳисоблайди. Ҳар учинчи иштирокчи онанинг ёши 22 да бўлиши маъқуллаган бўлса, тўртинчи қатнашчи 23-25 ни маъқул кўрди. Жуда ҳам камчилик биринчи фарзандни дунёга келтиришда аёлнинг ёши 18-19 бўлишини тўғри деб билади.

Тадқиқот натижаларига кўра, аёлларнинг репордуктив саломатлигини сақлашга Андижон вилояти (72,3%), Бухоро (71,2 %) ва Самарқанд (66,9 %) вилоятларида эътибор қаратишади. Қашқадарё вилоятида фарзанд кўриш ўртасидаги танаффус бўлиш кераклиги тўғрисида тушунчага 39,2 фоиз аҳоли эга. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида атиги 36,0 %ни ташкил қилади.

Репродуктив саломатлик ҳақида тушунчалар фақат 36,5 фоиз аҳолида мавжуд, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан кам. Айниқса 18-19 ёшда бўлган ёшларда бу кўрсаткич жуда паст.

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари тадқиқот натижаларига кўра, фуқаролар, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва тиббиёт билимлар сифатини янада ошириш зарурлиги ҳақида тавсиялар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан