Асли Наманганнинг Чортоқ туманидан бўлган 75 ёшли Ҳусан бобо Ҳожибоев бугун велосипедда Ҳаж сафарига йўл олди.
У бир ярим ой ичида Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига кириб боришни режалаштирган. Отахон Туркманистон, Эрон ва Ироқ ҳудудини велосипедда босиб ўтади.
Сафар қийинчиликлари уни чўчитмаслигига сабаб 30 йилдан ортиқ ҳайдовчи бўлиб ишлаганидир.
Ҳусан ота ўтган йили Самарқандгача беш юз кмдан ортиқ йўлни велосипедда босиб марҳум президент Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб келган. Бундан завқланган наманганлик ҳайдовчилар велосаёҳатчига совғалар тақдим қилган. Шунингдек, «Тошкент ҳайдовчилари» («Водители Ташкента») гуруҳи ҳам ташаббусдан четда қолмсдан Ҳусан бобога велосипед туҳфа қилган.