Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Грузияни минтақада демократия жиҳатдан етакчи деб атади
4.06.2017 03:51,  
1

АҚШ президенти Дональд Трамп Грузия мустақиллиги куни билан табриклаб, мамлакат бош вазири Георгий Квирикашвилига табрикнома йўллади Бу байрам 26 май куни нишонланади. Грузия ҳукумати матбуот хизмати мактуб матнини эълон қилган.

«Мустақилликка эришганидан сўнг, Грузия демократия соҳасида етакчига айланди, бу эса жаҳон хавфсизлиги фойдасига хизмат қилмоқда», — деб ёзди Трамп.

Унинг қайд этишича, Грузия ташқи босимга қарамай, ўз келажагини белгилаш йўлидан дадил ва онгли равишда ҳаракат қилмоқда.

«Қўшма Штатлар халқаро миқёсда тан олинган чегаралар доирасида Грузия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди», - дея қўшимча қилиб ўтган Америка президенти.

Аввалроқ АҚШ армияда ислоҳотлар ўтказиш масаласида Грузияга кўмак бериши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан