Польшанинг Ички ишлар вазири Мариус Блашак Лондондаги сўнгги терактни шарҳлар экан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан бўлган мусулмон муҳожирларга эшикни ёпишни таклиф қилди.
“Ғарбий Европада мусулмон террорчилари содир қилаётган террористик тажовузлар таҳдиди инцидент эмас, фактдир”, деди у Польша телевидениесидаги чиқишида.
Вазир мултикултурализм сиёсати ёмон мева бераётганлигини тилга олди.