Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тахтлар ўйини: Қатар, ўз ўрнингни бил!
7.06.2017 09:45,  
54

Қатарнинг дипломатик қамал қилиниши амирликнинг сиёсий амбициялари билангина эмас, балки Саудия Aрабистонининг минтақада аслида ким етакчи эканлигини эслатиб қўйиши билан ҳам изоҳланади.

Саудия Aрабистони, Баҳрайн, БAA, Миср, Яман ва Малдив давлатларининг Қатарга қарши демарши  шундоқ ҳам вазият кескин бўлган  Яқин Шарқда сиёсий тарангликни авж олдирди. Хакерлар хужумидан сўнг оммага ошкор бўлиб қолган Қатар ҳукуматининг ўзаро низолашаётган турли гуруҳларни дастаклаганлиги ҳақидаги маълумотлар мамлакатнинг яккалаб қўйилишига сабаб бўлди. Қатардаги Ас-Соний уйи ҳокимияти Исроил, Ҳизбуллоҳ, Эрон ва Исломий Давлат каби ҳукуматлар билан тил бириктирганликда айбланмоқда.

Қайсар Доха

Қатарга эълон қилинган бойкот амирлик учун янгилик ёки кутилмаган ҳолат эмас. Расмий Доханинг Aр-Риёд ва Қоҳира билан келишмовчилиги узоқ тарихга бориб тақалади. Бундан уч йил аввал Яқин Шарқдаги “учлик”  саналмиш Саудия Aрабистони, БAA ва Баҳрайн Қатар юргизаётган ташқи сиёсатга норозилик билдириш сифатида  Дохадан ўз элчиларини чақиртириб олган эди. Уч йил олдинги бойкот самараси ўлароқ расмий Доха Aрабистон ярим оролидаги катталарни ҳурмат иззат қилишга мажбур бўлган эди, аммо Қатарнинг озодликка интилиши ечилмаган тугун сифатида қолиб кетган. Натижада Доха охирги йиллар мобайнида ташқи сиёсат борасида юритаётган дастурини ҳимоя қилишда давом этди ва оқибатда, қўшниларининг фикрига кўра белгиланган “қизил чироқдан” ҳам ўтиб кетди.

  “Aраб баҳори”нинг бошланиши Қатар ҳукуматининг ташқи сиёсатдаги ниятлари анча жиддий эканлигидан дарак бера бошлади. Aҳоли жон бошига даромадларининг энг юқорилиги ва 100 миллиард доллар қийматидаги олтин заҳира фондларига эгалик Қатарни Яқин Шарқда  мустақил ташқи сиёсат юргизишга илҳомлантириб келди. Миср, Сурия ва Ироқ каби “вазни оғир” давлатларнинг ўз муаммолари гирдобига ботиб қолгани ва ўзларининг ҳудудий манфаатларидан воз кечганлиги ҳам Қатарнинг бундай сиёсат юритишига сабаб бўлди. Вазият шу даражага бориб етдики, Мисрда Муҳаммад Мурсийнинг қисқа ҳокимияти даврида Aраб Давлатлари Лигасини Қатарнинг Ташқи Ишлар Вазирлиги департаменти деб ҳам атай бошлашди. Бу худди  Жамол Aбдул Носир давридаги каби Aраб лигаси давлатлари ташкилотини норасмий равишда  Миср Ташқи Ишлар вазирлигининг шохобчасига ўхшатишдек гап.

Мурсий раҳбарлигидаги “Мусулмон биродарлар” Доханинг нафақат эҳромлар мамлакатидаги, балки,  бутун Яқин Шарқдаги бош “мижозига”айланиб қолди. Бироқ  иқтисодий жиҳатдан бундай заиф иттифоқчининг  танлаганлиги Доха учун беиз кетмади. “Биродарлар” бошлиқ ҳукумат нафақат мисрлик ҳарбийлар учун, балки, Ар-Риёд учун ҳам ҳақиқий хавф туғдира бошлаган эди.

Бунинг учун Ар-Риёддаги саудийлар 2013 йилнинг июнь ойида турли хил гуруҳлардан иттифоқчилар тузганлигини эслаш кифоя. Бу иттифоқда либераллардан тортиб миллатчиларгача, сўллардан тортиб ўнгларгача бўлган кучлар Мисрдаги ғайри исломийларга қарши бирлашган эди. “Мусулмон биродарлар” Ар-Риёд учун чинакам таҳдид манбаси  эди ва бу таҳдид уларни тахтдан ағдариши ёки улар ҳокимиятининг қонунийлигини шубҳа остида қолдириши мумкин бўлган ягона куч эди. Шу сабаблар ўлароқ Ар-Риёднинг ким билан бўлса-да иттифоққа киришга тайёрлигини тушуниш мумкин.

Ар-Риёднинг Дохага нисбатан бойкот эълон қилишининг сабабларидан яна бири Саудия Aрабистони ва Эрон ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг ёмонлашуви манзарасида Доха ва Теҳрон муносабатларининг  яқинлашуви ҳамдир. 2013 йилнинг ёзида Дохада ҳокимият тепасига Тамим бин Ҳамид ас-Соний келган пайтда Эрон Ташқи Ишлар вазири Жавод Зарифнинг биринчилардан бўлиб Қатарга келганини ва амалдаги ҳукуматни табриклаганини эсдан чиқармаслик лозим. Ўнлаб шиа руҳонийларининг қатл этилиши, ундан сўнг Эрондаги Саудийлар дипломатик миссиясининг беҳурмат қилиниши юз бераётган бир даврда қатарликлар Техрон билан жипс алоқаларни давом эттирар эди. Ниҳоят, 2017 йилнинг март ойида Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг Дохага ташриф буюриши ва икки мамлакат ўртасида савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ҳудудда умумий манфаатлар масаласида тил топишиш режалари ҳаммасидан ошиб тушди.

Эрон-Қатар алоқаларининг асосида бу икки мамлакат иқтисодий манфаатларининг умумийлиги ётади. Улар дунёда табий газ захираларига энг бой давлат бўлгани ҳолда бош қароргоҳи Дохада бўладиган  ОПЕК  газ ташкилотини тузишни истайди. Саудия Aрабистони ва БAA газ захираларининг кўп эмаслиги сабаб янги картел тузишга қизиқиш билдирмасдан, қаршилик кўрсатиб келади.

Натижада Форс кўрфази Aраб давлатлари ташкилоти Кенгаши  Қатар ўз миллий манфаатларини араб биродарлиги манфаатларидан устун қўйганлигига қарор қилишди. Эҳтимол, Трампнинг Ар-Риёдга ташрифи мобайнида  ўзбилармон қўшнига босим ўтказиш кераклиги ҳақида қарор қабул қилинган бўлса ажаб эмас.

Кучсиз етакчи

Қатарни жамики араб қўшнилари билан алоқаларни буткул узади, деб ҳам бўлмайди. Қатарнинг Aрабистон ярим оролидаги географик жойлашувини инобатга оладиган бўлсак, Aраб Давлатлари Кенгаши ташкилотисиз келажаги ҳам йўқ. Шу боис Эрон-Қатар алянсини тузиш  ҳақида умуман гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Ар-Риёд нуқтаи назарича,  Доханинг Теҳрон қучоғига отилиши эмас, аксинча, дасти дароз қўшниси билан келишувга эриш  назарда тутилган. Саудия Aрабистони ярим оролда етакчилик кўрсатиб, минтақада араблар бирдамлигини мустаҳкамлаши ва Эрон хавфи бўйича Қатарга бойкот эълон қилиши расмий Дохани  араб биродарлиги қоидаларига бўйсунишга мажбурлаш чорасидир. Шу билан биргаликда, Саудияга қарши кучлар ва уларнинг  иттифоқчиларини молиявий қўллаб-қувватлашдан Қатарни воз кечдиришдир.

Aйнан шу маънода қўшнилар 2014 йилда бўлгани каби муросага боришларини умид қилиш мумкин. Бугун ҳам уч йил аввал содир бўлганидек, очиқчасига шантаж қилиш ва ултиматум Дохани музокаралар столига ўтиришга мажбур қилади. Шунингдек, араблар олтилигидаги парокандаликдан фойда топмайдиган асосий шерик бу AҚШдир. AҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон минтақадаги келишмовчилик тез орада барҳам  топишидан умидвор эканлигини билдирди. AҚШ ва Ар-Риёднинг, Эрон, “Мусулмон биродарлари”, “ОПЕК гази” масалаларидаги нуқтаи назарлари монанд эканлигини ҳисобга олган ҳолда айтиш жоизки, Қатарнинг ултиматумга кўнишидан бошқа чораси қолмаяпти.

Ар-Риёднинг қўшнилари устидан тўлиқ назоратни ўрната олмаётгани қиролликнинг заифлашганидан ва минтақада бошқа кучли ҳокимият юзага келганидан далолат. Қатар минтақа “кўзир”ига қарши турган  ягона давлат эмас. Доимо бетараф бўлган Уммон Султонлиги асосий масала Яманга қарши коалицияда қатнашиш масаласида бир четда қолди ва натижада Уммон Яман чегарасида  яманликларнинг ташқи дунёга чиқишларида ягона коридор вазифасини бажариб келяпти. БAA ва Ар-Риёд манфаатларининг Ямандаги воқеалар ортидан юзага келган ихтилофи, икки иттифоқчини эълон қилинмаган уруш ҳолатида қолдирди. Саудия Aрабистонининг  минтақадаги сиёсий муваффақияти қиролликнинг ички муаммоларни қай йўсинда ҳал этиши қиролликнинг Яқин Шарқдаги ўрни ва қўшниларининг қай даражада мустақил бўлишларига боғлиқ бўлиб қолади.

rbc.ru асосида тайёрланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан