Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк янги раисининг аввалги фаолияти ҳақида нималар биламиз?
7.06.2017 10:08,  
10

Мамаризо Нурмуродов 1960 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент Халқ хўжалиги институти ва Ленинград иқтисод-молия институтини тамомлаган. 1993 йилдан бери Марказий Банк тизимида ишлаб келади.

Мамаризо Нурмуродов ўрта авлодга мансуб молиячи. Нурмуродовнинг асосий фаолияти мустақиллик бошида янгитдан ташкил этилган Молия институтидан бошланган.

Республикада бозорга асосланган иқтисодиёт илми бўлмаган даврда Молия институтида мактаб яратган. Сўнгра Марказий банкнинг илмий тадқиқотлар марказида, кейинроқ узоқ йиллар Марказий банк бошқарувида ишлаган.

Сўм-купоннинг муомалага киритилиши ва сўмнинг жорий этилишига бош бўлган ислоҳотчилардан бири ҳисобланади. 2000-2004 йилларда молия вазири бўлган даврда унинг бошчилигида Халқаро валюта жамғармаси билан тайёрланган меморандум ва сўмнинг тарихда илк марта эркин конвертацияланиши амалга оширилган.

2004-2006 йилларда Самарқанд вилоятини бошқарган.

У кучли назариётчи бўлиб, қарор қабул қилишда бозор мафкурасига таяниши билан ажралиб туради. Хизмат карьераси мобайнида энг оғир участкаларда масъул лавозимда ишлаган.

Айрим кузатувчилар унинг фаолияти самараси ўлароқ яқин келажакда сўмнинг эркин конвертацияланиши амалга ошишини тахмин қилишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан