Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Эронга ҳамдардлик билдириш асносида уни террорчиликни молиялаштиришда айблади
8.06.2017 12:55,  
4

АҚШ президенти Доналд Трамп Теҳронда содир бўлган терактга муносабат билдирар экан, Эрон терроризмнинг ҳомийси ва қурбони эканлигини айтди.

“Биз Эрондаги террористик ҳужумнинг бегуноҳ қурбонлари ва шундай оғир дамларни бошидан ўтказаётган Эрон халқи учун қайғуга чўмамиз ва дуо қиламиз. Биз терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат ўзи озиқлантираётган балонинг қурбони бўлиши хавфи борлигини таъкидлаб ўтамиз”, дейилади Трампнинг ҳамдардлик мактубида.

АҚШ ракета дастури, инсон ҳуқуқлари ва Теҳрон терроризмга ҳомийлик қилаётганлиги шубҳаси бўйича Эронга қарши санкцияларни сақлаб қолган. Минтақадаги иттифоқчилари, биринчи навбатда, Саудия Арабистони каби АҚШ ҳам Теҳронни Сурия, Ироқ, Яман ва бошқа давлатларнинг ишига аралашаётганликда айблаб келади.

Чоршанба куни эрталаб аёллар кийимидаги тўрт киши Эрон парламенти биносига ўт очган. Сал ўтиб ҳужумчиларнинг бири ўзини портлатган. Имом Ҳумайний мақбараси ҳам ҳужум нишонига айланган.

Теракт оқибатида 13 одам ҳалок бўлган, 43 киши ярадор бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан