Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонда энди сув, электр ва газ бепул эмас
8.06.2017 13:28,  
14

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов  аввалги президентдан қолган тартибни бекор қилди. Энди Туркманистонда фуқаролар электр, газ ва сувдан ҳақ тўлаб фойдаланишади. Бу ҳақда чоршанба куни давлатга қарашли ОАВ маълум қилди.

Туркманистоннинг беш ярим миллион аҳолиси 24 йил давомида электр ва табиий ресурслардан бепул фойдаланиб келди (чеклов бўлган). 2014 йилгача мамлакатда бир ойда 120 литр бензинни бепул олиш мумкин эди.

2006 йилда мамлакатнинг умрбод президенти Сапармурод Ниёзов юрак хуружи туфайли дунёдан ўтганлиги сабабли бошқарув Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қўлига ўтган.

TDH давлат ахборот агентлигининг хабарига қараганда, шу ҳафтада ўтказилган ҳукумат мажлисида президент ижтимоий имтиёзларнинг бу тахлит кўринишини самарасиз ҳисоблаб, эҳтиёжманд фуқаролар учунгина амалда қолдирилишини билдирган.

Туркман газининг асосий харидори бўлган Россия 2016 йилнинг январидан бошлаб газ олмай қўйган. Шунингдек, Эрон билан ҳам газ савдоси бўйича келишмовчилик мавжуд. Ҳозир туркман газини Хитой йилига 35-40 млрд метр куб сотиб олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан