Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шифохоналари шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатади
9.06.2017 11:58,  
17

Тошкентда туман оилавий ва марказий кўп тармоқли поликлиникалар куну тун техник жиҳозланган подстанциялардан фойдаланган ҳолда тез, шифохонага ётқизишгача ва шошилинч тиббий ёрдамни кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 6 июндаги қарорида сўз боради.

Пойтахт ҳокимияти ҳар бир шундай поликлиникаларни иккитадан ихтисослаштирилган автомобиль билан таъминлайди. Шошилинч тез тиббий ёрдамдан ташқари, улар профилактик ва патронаж ишларни яхшилаш мақсадларида ҳам фойдаланилади.

Тошкентдаги туман оилавий ва кўп тармоқли поликлиникалар раҳбарлари ҳамда мутахассислари ҳар чоракда бириктирилган аҳоли олдида ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессияларида камчиликларни бартараф этиш ва манзилли биринчи тиббий-санитар ёрдам самарадорлигини ошириш бўйича ҳисобот беради.

2017−2018 йиллар якуни бўйича махсус комиссия бундай ишлардан тўпланган тажрибаларни мамлакатнинг бошқа шаҳарларига ҳам тарқатиш тўғрисида таклифларини тақдим этиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан