Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Beeline ва Ucell норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сурункали равишда бузиб келгани аниқланди
9.06.2017 12:32,  
22

Радиоэлектрон воситалар ва радиочастота спектрларидан фойдаланиш мониторинги натижаларига кўра, Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Unitel МЧЖ (Beeline) ва Coscom МЧЖ ХК (Ucell) мобил алоқа операторлари томонидан сўнгги вақтларда қўпол қоидабузарликларга йўл қўйилаётгани аниқланди. Бу ҳақда инспекция расмий сайтида хабар берилди.

Хусусан, Unitel МЧЖ ҳам, Coscom МЧЖ ХК ҳам Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида эксплуатацияга қабул қилиб олиш актини расмийлаштирмаган ҳолда ҳамда радиоэлектрон воситалар ва радиочастоталардан техник фойдаланиш учун тегишли рухсатномаларсиз  база станциялари ва радиорелели линияларни ноқонуний тарзда ишлатган ва улардан тижорат мақсадларида фойдаланган.

Coscom МЧЖ ХК ва Unitel МЧЖ томонидан кўчма радиотелефон алоқаси тармоғини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган лицензия шартлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари тизимли ва қўпол тарзда бузилмоқда, дейилади хабарда.

Инспекция томонидан Coscom МЧЖ ХК ва Unitel МЧЖга Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш ва лицензия шартномаси шартлари бажарилишини таъминлаш бўйича қайта кўрсатма берилди. Улар бажарилмаган тақдирда лицензия амал қилиши борасида тегишли чоралар кўрилиши ҳақида билдириш хати берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан