Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда автомобил хариди: қандай қилиб эсдан оғмай, янги машинага эга бўлиш мумкин
11.06.2017 18:27,  
59

Ўзбек автосаноати сўнги олти ой мобайнида ўтган 25 йилда дуч келмаган синовларни бошдан ўтказмоқда. янги раҳбар келиши билан маҳаллийт автомобил саноати секин-аста бўлсада, аммо мижозлартомон элтиадиган йўлга бурила бошлади.

GM Uzbekistan "шапка"ларга қарши аёвсиз курашиш истагида ҳатто электрон навбатни жорий этди. Аммо халққа яқин бўлиш учун амалга оширилаётган бу ҳаракатлар одатдагидек самарасиз тугалланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ахир ўзбек автосаноати тарихида бундай ҳолатлар биринчи бор кузатилаётгани йўқ.

Автосалонларни қачонлардир, улкан навбатларда туриб бўлса ҳам, ишғол қилган ўзбекистонликлар шу кечаю-кундузда салонлар ёнидан бепарво ўтиб кетишмоқда. Спутник нашри мухбирлари нега бундай ҳолат юзага келганига аниқлик киритишга xаракат қилaди.

"Шапка"сини тайёрланг…

Ўзбек автосаноатининг бундан олдинги даврига изоҳ берадиган бўлсангиз "шапка" сўзидан бошқа мос сўз топа олмайсиз. Ҳа, тўғрида, нима деб ўйлагандингиз, фақат немис ёки японлар ўз машиналарини сотишга устами? Янглишдингиз, бу борада ўзбеклар олдига тушадигани йўқ. Буни исботлаш учун оддий экпериментни амалга оширдик ва бир нечта чет элликларга Ўзбекистонда маҳаллий автомобиллар савдоси қандай амалга оширилишини тушунтирдик. Хорижликларга Ўзбекистонда мижозлар автомобил харид қилиш имконини берувчи шартномани қўлга киритиш учун сотувчиларга "шапка" беришини айтганимизда, улар бизнинг гапларимизни ҳазил, деб ўйлашди.

Чунки бошқа давлатларда дилерлар мижоз улардан автомобил харид қилиши учун турли чегирма ва опцияларни таклиф қиладилар, бизда эса ҳаммаси аксинча…

Маҳаллий автосаноат эга бўлган савдо тизими бугун пайдо бўлган эмас. Экпертлар фикрича бугунги кунда, Ўзбекистон бзорларида GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар муқобили мавжуд эмас. Бунинг боиси эса чет эл автомобилларини олиб кириш учун ўрнатилган улкан миқдордаги божхона божларига бориб тақалади.

Бу иш сўнгги йилларда ўлик нуқтадан бир оз силжиди ҳам: ҳукумат Россия ва Украина машиналарига нисбатан ставкаларни қайтадан кўриб  чиқди. Аммо ҳатто шунга қарамай, бу машиналар маҳаллий автомобиллардан қимматроқ бўлиб қолаверди. Натижада, рақобатдан четда қолган автосаноати очиқчасига хаддидан оша бошлади. (Мижозлар барибир айланиб-айланиб сизнинг олдингизга келар экан, маҳсулот сифати ҳақида қайғуриш ёхуд мижозларни эшитишнинг нима кераги бор)

Шу туфайли автосаноат ўзининг бозордаги мавқеини дискриминация усуллари билан мустаҳкамлай бошлади: шартнома тўловини 85% олдиндан тўлаш талабини қўйишгача борди.

Шу билан бирга автомобилни етказиб бериш муддат узоқ ойларга чўзилар, аксарият харидорлар ўз автомобилларини бир йилдан ортиқ муддат кутишга мажбур бўлардилар.

Яна бир қизиқ жиҳати — мижозларга, улар ўз пешона тери билан топган пулларига сотиб олган автомобилларини харид қилинган кундан бошлаб бир йил давомида сотиш таъқиқланди. Бу олиб сотарларга қарши кураш учун амалга оширилаётгани идддао қилинди. Харидорлар бунга жавобан, агар расмий дилерлик тизими яхши ишлаганида, ҳеч ким олиб сотар ва ўртакашларга мурожаат қилмаслигини таъкидлашарди.

Дўзах азоблари

Машина харид қилиш учун киши деярли дўзахдан ўтишга мажбур этилади. Аввалига мижоз халққа шартномалар қачон тарқатилишини кутaди. Одатда бу — бир йилда икки марта икки-уч кундан муддатда амалга ошириларди.

Ва ана шундай вақтларда маҳаллий автосалонлар аскарлар ва матрослар томонидан ишғол қилинаётган Қишки саройни эсга соларди. Одамлар темир панжаралар, дераза ва эшикларни бузар, бир-бирини дўппослар ва буларнинг барчаси ўша — узоқ кутилган шартнома учун эди. Агар кимдир шартномани қўлга кирита олмаса, бундайлар сони эса жуда кўп бўларди, муаммони автосалоннинг  уддабуррон ходими орқали ечиш мумкин бўларди. Ходим 400-2000 доллар "шапка" эвазига шартномани ташкиллаштириб, 2-3 ой ичида машина уйингизга етказиб берилишини шахсан назорат қилиши мумкин эди.

Шу билан бирга харидор автомобил комплектацияси ва рангини танлаш имконидан маҳрум этилганди, яъни беришганини олишга маҳкум эди.

Машина учун тўлов

Бу тизим шу қадар алғов-далғов эдики, беихтиёр хаёлингизга бутун тизим коррупция ботқоғига ботгани ҳақида ёмон ўйлар келарди, холос. Автомобилларнинг аксарияти Ўзбекистон банкларида расман сотилмайдиган валюта — долларга сотиларди.

Яъни автомобилни харид қилиш учун доллар керак бўлган бир пайтда бу валютани расман ҳеч қаердан харид қилишнинг иложи йўқ эди. Бундан келиб чиқяптики, автосаноат одамларни қора бозорга боришга мажбур қилган ва бу билан бозор ривожланишига сабабчи бўлган.

Одамлар валютани қора бозордан бозор курсида олиб, сўнгра банкларга олиб бориб, расмий курс бўйича топширишарди.

Бундай икир-чикирлар туфайли автомобилнинг иккиламчи бозордаги нархлари янги автосалондагига нисбатан 10-20 % қиммат турарди.

Шу тариқа Ўзбекистонда бизнеснинг алоҳида бир тури пайдо бўлди.  Бунда одамлар автомобилларни салонларда харид қилиб, бир йил кутиб, уларни машина бозорига олиб чиқиб, устига яхшигина пул қўйиб сота бошладилар.

Бу каби тизим анча йиллар амал қилгач, автосаноат юридик шахслар учун навбатни жорий қилди.

Аммо одамлар бу ерда ҳам бир йилдан ортиқ навбатда туришлар бўлаётгани, ҳатто бу муддатдан кейин ҳам улар ўз автомобилларини салондан чиқара олмаётганликлари ҳақида шикоятлар қила бошладилар. Навбатни ташкил қилишда шаффофлик йўқлиги таъсириданми, диллерлар яна бемалол "шапка" олиш билан шуғуллана бошладилар.

Аммо шунда кутилмаганда ўзбек автосаноати асосий ташқи бозори бўлмиш — Россияда инқироз вужудга келди. Савдо ҳажми бир неча маротаба қисқарди ва машиналарни қўйишга жой топилмай қолди.

Мана шундагина дилерлар ўзлари истамаган тарзда одамларга қайта бошладилар ва бу иш аввалида савдода сўм эвазига сотиладиган автомобиллар пайдо бўлди. Аввалига талаб унчалик катта бўлмаган автомобиллар  сўм эвазига сотила бошлади. Бора-бора автомобил етказиб бериш муддати — 2-3 ойгача қисқарди, айрим талаб катта бўлган автомобиллар эса олти ой деганда ўз манзилига етказиб берила бошлади.

Одамларга эндиликда ҳатто ранг танлаш ҳуқуқи берила бошлади. Оқ, қора, дельфин ва кулуранг ранглардан нарига ўтилмаган бўлсада, аммо шунинг ўзи ҳам ўзбек автосаноатида катта одим бўлди.

2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб GM Uzbekistan ўзининг барча автомобиллари фақат сўмда сотилиши эълон қилди.

Тўғри, одамларнинг ҳаммаси сўм эвазига машина харид қилишни хоҳларди, аммо сўмга сотиладиган автолар нархи 30%га оширилгани кўпчиликда харид қилиш истагини ўз-ўзидан йўққа чиқарди.

Бундан ташқари, машина нархи Марказий банк томонидан эълон қилинадиган доллар нархига болғаб қўйилди. Бу — автомобил нархи доллар ошгани сайин кўтарилиб бораверади деганидир. Масалан "Каптива" 10 июн ҳолатига кўра 211 миллион 523 минг сўм турса (54 594 доллар), келгуси ҳафтада, доллар дейлик 30 сўмга ошса, "Каптива"нинг нархи ўз ўзидан 213 миллион 213 минг сўмни ташкил қилади.

Билиб қўйган яхши

Автомобил харид қилиш учун чиқарилган янги тартиб харидорни қувонтираётган ягона ҳолат бўлиб қолмоқда. Мисол учун GM Uzbekistan ўз тарихида биринчи марта сотувда мавжуд бўлган автомобиллар сони аниқ кўрсатилган автосалонлар рўйхатини эълон қилиб бормоқда. Эндиликда мижоздан талаб қилинадигани — у салонларнинг бирига паспорти ва ИНН билан бориши лозим. У ерда дилер уни махсус порталда рўйхатдан ўтказади ва бу билан ўзига хос электрон навбатга қўяди.

Ва мижозга идентификация рақами берилади. Ана шундан сўнг сиз билан шартнома тузишлари учун навбатингизни кутасиз.

Жорий йил октябр ойидан бошлаб эса автомобил харидини интернет ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бунинг учун мижоздан GM Uzbekistan порталида рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Бунинг учун сўралаётган маълумотлар — паспорти серияси ва рақами, ИНН рақамини киритиш керак бўлади. Юридик шахслар эса авторизация давомида электрон рақамли имзодан фойдаланишлари керак бўлади.

Портал у тариқа автоматик тартибда навбатга қўйишни амалга оширади. Шундан сўнг портал томонидан генерация қилинадиган навбатга мувофиқ, дилер харидорни шартнома тузиш имконияти ҳақида олдиндан хабардор этади.

Иккала ҳолатда ҳам — яъни шахс ёки интернет ёрдамида навбатга қўйилган тақдирингизда — дилер сизни иккита йўл билан шарнома тузиш имконияти ҳақида хабардор этади — телефон алоқаси ёрдамида, электрон почта ёки СМС орқали.

Бу ерда эътибор қаратишингиз лозим бўлган нарса — дилер томонидан огоҳлантирилгач уч кун ичида мижоз дилер билан боғланмаса авто харид қилиш ҳақидаги ариза бекор бўлишига олиб келиши мумкин. Машина харид қилиш учун шарнома фақатгина ариза берган шахс билан тузилади.

Бу  ерда яна бир муҳим жиҳати шуки, компания ўз дилерларига шартномани порталдан ташқарида, мустақил равишда шакллантиришни таъқиқлади.

Яъни GM Uzbekistan портали орқали ўтмаган шартномалар ҳақиқий деб тан олинмайди.

Ўз навбатида мижозлар портал орқали онлайн тартибда ўз навбати ҳолатини кузатиб боришлари мумкин.

Автомобил сотиш низомида эндиликда уларни нақд пул, пул ўтказиш ёки плаcтик карточкалар ёрдамида харид қилиш мумкинлиги ҳам айтиб ўтилган. Етказиб бериш муддатлари ҳам аниқ белгиланган: мисол учун автосалонда мавжуд машина мижозга пул ўтказилганидан сўнг бир кун давомида етказиб берилиши лозим, йиғиладиган автомобиллар эса 60 ёки 90 кун давомида етказиб берилади.

Агар мижоз ўзи буюртмаси асосида йиғдирса автомобилни етказиб бериш муддати 120 кунга чўзилиши мумкин.

Етказиб бериш муддатига амал қилинмаган тақдирда бош компания дилер билан шартномани бекор қилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан