Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқотлар автомобилсозлар мижозларга ёқилғи сарфи ҳақида ёлғон маълумот беришини кўрсатди
11.06.2017 18:37,  
29

Автомобиллар уларни ишлаб чиқарган компаниялар эълон қилганидан тахминан 45 фоиз кўпроқ ёқилғи сарфлайди, қоғозда кўрсатилган ва реал рақамлар ўртасидаги тафовут йил сайин ошиб бормоқда. Бу ҳақда, Toulouse School of Economics муассасаси олимлари тадқиқот натижаларига асосланиб хабар бермоқда.

Тадқиқотларга кўра, ёқилғи қуйиш шохобчаларидан харид қилинган ёқилғи моддаларининг ҳажми ҳамда машиналарнинг умумий босган йўли кўрсаткичлари реал рақамларнинг расмий белгиланган ёқилғи сарфига мос келмаслигини кўрсатмоқда. Бундан келиб чиқадики, зарарли чиқиндилар ҳажми ҳақидаги маълумотлар ҳам ҳақиқатга мос келмайди.

«Бу маълумотларни фақатгина икки-учта компания сохталаштирмайди. Бу тенденция Европанинг барча йирик автомобилсозларида кузатилади», — деди экспертлардан бири Матиас Рейнартс.

Рақамлардаги энг катта тафовут Renault’да кузатилди, ундан кейинги ўринларда Toyota ва Ford турибди.

Лойиҳанинг бошқа иштирокчиси — Грег Аршернинг сўзларига қараганда, охирги уч йилда бу борада бирор жиддий ўзгариш содир бўлмаган.

«Сарф-харажатни оптималлаштириш технологияси мавжуд, аммо қаллоблик ишлаб чиқарувчига арзонроқ тушади», — маълум қилди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан