Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






220 млн сўмлик нодир гиламларни ноқонуний равишда Ўзбекистондан олиб чиқишга уриниш ҳолати фош этилди
12.06.2017 13:53,  
7

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан “Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозга отланган фуқаролар М.Тухлиева 2 дона ва унинг ҳамроҳи К.Бартин эса 3 дона гиламларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан ҳамда Маданият вазирлиги томонидан тегишли сертификатлар олмасдан туриб, олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар қилади.

Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг тегишли хулосасига кўра, қўлда тўқилган ушбу нодир гиламлар маданий бойликлар тоифасига киради ва уларнинг умумий қиймати тахминан 220 миллион сўмни ташкил қилар экан.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси тегишли қисмларига асосан жиноий ишлар қўзғатилди. Эндиликда ушбу гиламлар Ўзбекистон Давлат Санъат музейи фондидан жой олади.

Республикамиз ҳудудидан ноёб ва маданий бойликларнинг олиб ўтилиши тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб киришни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ анъанавий халқ бадиий ҳунармандчилиги буюмлари, тангалар, почта откриткалари (конвертлар) ва коллекциялашнинг бошқа ашёлари, флора ҳамда фауна намуналари маданий бойликларга тааллуқли ашёлар тоифасига киритилган. Уларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар асосида амалга оширилади.

Қўмита матбуот хизматидан маълум қилинишича, бу каби ҳолатлар Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари божхона постларида ҳам кузатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан