Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Остонада ўтаётган ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон нималарни намойиш этмоқда? (видео)
12.06.2017 13:56,  
12

9 июнь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ЭКСПО – 2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазма очилди.

"Жаҳон" АА ёзишича, кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Ветнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларус, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия сингари 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда.

Кўргазманинг асосий мавзуси "Келажак энергияси" деб номланган.

Ўзбекистон учун икки қаватли павильон ажратилган. Павильонининг биринчи қавати 630 квадрат метр майдонни эгаллаган. Бу ерда қуёш, шамол ва сув, яъни келажак энергияси маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Қуёш энергияси стенди 2030 йилда автомабилларни қуёш нури ёрдамида қандай қувватлантириш мумкин экани амалда намойиш этилмоқда.

Умумий майдони 550 квадрат метрни ташкил этган иккинчи қаватда мамлакатимизнинг транспорт ва логистика, туризм соҳалари ҳамда озиқ-овқат, вино ва шарбат тайёрлаш саноатида эришилган ютуқлар, миллий таомларимиз намойиш этилмоқда.

Мазкур кўргазма шу йилнинг сентябрь ойига қадар давом этади.

Маълумотларга кўра, ЭКСПО – 2020 Дубайда ўтказилади.

ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон нималарни намойиш этмоқда? Видео:

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан