Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўз отасини чопиб ўлдирган падаркушга 17 йиллик қамоқ жазоси берилди
12.06.2017 14:28,  
5

Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи Ўткир Кунаров ўз отасини ўлдирганлиги учун 17 йиллик қамоқ жазосига муҳкум этилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг "Ҳуқуқ" нашри хабар беради.

Нашрда келтирилган хабарга кўра, Кунаров маст ҳолатда ухлаб ётган отасини уч марта болта билан урган. Жангал келиб чиқишига уйни таъмирлаш мақсадида харид қилинган иситиш жиҳозлари ва темир қувурлар сабаб бўлган.

Кунаров 1 млн сўмлик (МБ курсида ҳисобланганда 260 доллар) ушбу харид учун сарф этилган маблағ жуда кўп деб ҳисоблаган.

"Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича суд томонидан Ўткир Кунаров 17 йилга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланди" деб аниқлик киритилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан