Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Машина ўғирлашдан саккиз мақсад
12.06.2017 23:52,  
18

Россиялик мутахассислар автомобиль ўғирлашнинг саккиз сабабини изоҳлади, деб ёзади Carzone.

1. Автомобилни ўғирлаб, сўнг уни “эгизаги” кўринишида қонунийлаштириш

Бу жуда оддий усуллиги боис кенг тарқалган. Олдин автомобиль ўғирланади, кейин дилерлик тармоғи ёки таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг маълумотлар базаси орқали худди шу марка, русум ва рангдаги машина танланади. Сўнг ўмарилган автомобилга юқоридаги белгилар қўйилади ва сохта ҳужжатлаштирилади. Энди уни сотиб юбориш мумкин.

2. ЙТҲга учраган, ёниб кетган ёки жуда эски автомобилнинг идентификацион белгиларини ўғирланган автомобилга ўзлаштириб олиш усули ҳам кенг тарқалган. Бу анчайин хавфсиз ва фош этиш мураккаб бўлган усуллардан. Худди бундан олдингидек схемадан фойдаланилади, фақат маркировка “эгизак”ники эмас, тамом бўлган автомобилники бўлади.

3. “Сўйиб” сотиш мақсадида ўғирлик қилиш

Қассоблик ҳамма замонларда энг даромадли касблардан ҳисобланган. Машина қассоблиги ҳам ёмон даромад келтирмайди, хусусан, ўғирланган машинани бўлакларга бўлиб сотиш. Асосан, узоқ йўл юрган, конвейердан чиқариши тўхтатилган русумлар “сўйиб” сотилади. Аммо кундан кунга замонавий эҳтиёт қисмлар харидоргир бўлиб бормоқда. Талабга яраша таклиф дегандек, ўғрилар замонга мослашиб, янги автомобилларни ҳам ўғирлаб, бўлакларга бўлиб сотишни оммалаштирмоқда.

4. Идентификацион белгиларини ўзгартириш мақсадида автомобиль ўғирлаш ва божхонада расмийлаштириб “орқани тозалаш”

Бу схемада ўғирланган автомобиль бошқа мамлакатдан келтирилган машинанинг “эгизаги”га айланади. Бу усул ҳам эгасига фойда келтиради.

5. Мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун автомобиль ўғирлаш

Жуда оддий усул: машина ўғирлангани замони четга олиб чиқиб сотилади ва уёқда қинғир йўл билан қонунийлаштирилади.

6. Совға эвазига қайтариш шарти билан автомобиль ўғирлаш

Бу анчагина хатарли усул, қўлга тушиб қолиш хавфи борлиги учун йилдан йилга ўғрилар кам фойдаланмоқда. Қолаверса, автомобилни суғурталаш тизими такомиллашгани сари самараси пасаяверади.

7. Темир-терсакка топшириш учун автомобиль ўғирлаш

Маълумки, темир-терсакка, асосан, узоқ вақт бир жойда қолган машиналарни топшириб юборишади. Қизиғи шундаки, ғафлатда қолган эгаси солиқ тўлаш вақти келгандагина машинани ўғирлатганини сезади. Бу кам даромадли усулдир.

8. Турли фирибгарликларни амалга ошириш мақсадида машина ўғирлаш

Энг қизиқарли усул. Уюштириш мумкин бўлган турли-туман фирибгарликлардан бирини келтирамиз: автомобиль эгасининг буюртмаси асосида (Шурикнинг фильмларидаги каби) жўрттага ўғирланади. Машинасини “ўғирлатиб”, гўёки, жабрдийдага айланган эгаси суғурта пулини қуртдек санаб олади.

“Автомобиль ўғирлашларининг энг асосий сабаби эгасининг лоқайд ва бепарво муносабати, тегишли чораларни кўрмаслиги, асраб-авайламаслиги”, дейди Ички ишлар ходимларидан бири.

Мақоламиз сўнгида автомобиль ўғриларининг ҳафсаласини пир қилишингиз учун уч маслаҳат берамиз.

  1. Ҳеч қачон машинангизнинг эшигини очиқ, калитни тешикда қолдирманг.
  2. Кўздан нари ва ёритилмайдиган жойда машинангизни узоқ вақт қолдирманг, ҳамиша қўриқланадиган жойда турсин.
  3. GPS –мониторинг тизими, бегона шахс машинани очиши ва ўт олдиришига йўл қўймайдиган механик ва электрон ҳимоя қурилмаларини ўрнатинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан