Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франциянинг сиёсий харитаси ўзгарди
13.06.2017 00:52,  
222

Эммануэл Макрон Францияда президентликка сайлангандан сўнг якшанба куни биринчи марта парламент сайловларининг биринчи тури бўлиб ўтди. Макроннинг “Олға, Республика!” партияси дастлабки натижаларга кўра ишончли ғалабани қўлга киритган.

“Олға, Республика!” партияси сайловчиларнинг 33 фоиз овозини олишга эришган. Ўнг “республикачилар” ва демократлар ҳамда мустақиллик иттифоқи алянси 21 фоиз, Марин Ле Пен бошчилигидаги “Миллий Фронт” 13-14 фоиз, сўл радикал сиёсатчи Жан Люк Меланшиннинг “Бўйсунмас Франция” партияси 11 фоиздан кўпроқ ва социалистлар 10 фоиз атрофида овоз тўплай олганлар.

18 июнда бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи турида биринчи турдаги сайловда яхши натижага эришган гуруҳлар ўртасида  қизғин кураш бўлиб ўтади ва айнан шу сайловлар Франциянинг сиёсий келажаги ва Европанинг сиёсий манзараси қандай бўлишини белгилаб беради. Президент Макрон сайловолди дастурларига амал қиладими, Франция конституциясига ўзгартириш киритиб мамлакатда туб ислоҳотларни амалга ошира оладими - булар иккинчи тур сайловлари натижасига боғлиқ.

Президентлик сайловларида ғалаба қозонгач, Макроннинг “Олға” партияси “Олға, Республика!” номига ўзгартирилди. Якшанба кунги парламент сайловларида “Миллий Фронт” ва парламентда кўп ўринларга эгалик қилиб турган Социалистик партиянинг мағлубияти парламентда ўз партиясига эга бўлмаган Макрон учун қўшалоқ ғалаба бўлди. 11 июнда Франциянинг сиёсий харитаси ҳам буткул ўзгарди.

Якшанба куни француз сайловчилари айрим сайлов участкаларида йигирмага яқин янги ва одатдагидан кўп номзодлар исмига рўбарў келишди. Парламентдаги курсиларга даъвогарлик қилаётганларнинг аксари мутлақо янги ва ҳеч қандай сиёсий гуруҳга мансуб бўлмаган номзодлардир. Шунингдек мазкур сайловларда  ҳозиру нозир социалистлар билан биргаликда “Миллий Фронт”, коммунистлар ва яшиллар, ўнг марказчилар ва “Бўйсунмас Франция” каби бир қатор партияларнинг қатнашганлиги алоҳида аҳамиятга молик.

Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, номзодларнинг кўплиги, яқинда бўлиб ўтган шиддатли президентлик сайловидан толиқиш парламентга кечган сайловларда сайловчилар иштирокининг пастлигига сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 49 фоизи сайловларда иштирок этган. Бу Франциядаги сайловлар тарихида охирги ўн йилликда кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

Сайловларнинг иккинчи тури президент Макрон партияси парламент сайловларида мутлоқ кўпчилик овозни қўлга кирита оладими-йўқми - аниқлик киритади. Ренн университети профессори, сиёсий шарҳловчи Сесил Весйе фикрича, “Президент ўз ислоҳотларини амалга ошира олиши учун парламентда етарли даражада овозга эга бўлиши керак. Бу янги сиёсат Францияга қандай яхшиликлар олиб келишига кейин баҳо берамиз. Муҳими, парламентда президентни танқид қиладиган сиёсий мухолифларнинг бўлганлиги яхши, чунки, мухолифат президент нима қилиб бораётганлигини кузатиб боради. Президент ўз сиёсатини олиб бориши учун парламентдаги ўринларнинг ярмига эгалик қилиши, наздимда идеал парламентдир. Бу ҳамма ҳамманинг фикрини ҳисобга олиб, келишиб кетадиган Давлат Думаси бўлиши керак эмас”.

7 майдаги президентлик сайловларида сиёсий ғалабани Эммануэл Макронга бой берган Марин Ле Пен сайловларда мағлубиятга учрашида  адолатсиз сайлов тизимини айблади. Франция қонунчилигига биноан, иккинчи турда ҳар бир сайлов округида иккита биринчи ўринни қўлга киритган номзодлари қатнаша олади. Учинчи номзод юқоридаги икки номзодга бирнчи турдаги сайловларда рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 12.5 фоизидан кам бўлмаган овозини қўлга киритган тақдирдагини рақиб бўлиши мумкин. Марин Ле Пеннинг фикрича, сайлов тизимининг бундай ташкил этилиш ўрта ва майда сиёсий партияларга қарши қаратилган ҳаракатдир.

“Республикачилар” ўнг марказчи партияси раҳбари Франсуа Баруан сайловчиларни 18 июнда бўлиб ўтадиган сайловларда Макроннинг партиясига янги парламентда  кучли мухолиф бўлиши учун фаолликка чақирди. 

   Франс-Пресс агентлиги

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан