Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Амударё ва Сирдарё бўйича 2та ҳужжат тайёрлаяпти
13.06.2017 11:17,  
25

Вазир Абдулазиз Камилов БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича интервью берди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Хабарда қайд этилишича, ТИВ раҳбари Камилов БМТ Бош котиби Антониу Гутеррешнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Ўзбекистон" телеканали саволларига жавоб берган.

Камилов интервью давомида Гутерреш ва Шавкат Мирзиёев ўртасида ўтказилган музокаралар пайтида долзарб масалалар кўтарилганини таъкидлади. "Биринчидан минтақадаги вазият, Афғонистондаги хавфсизлик муаммолари, иккинчидан минтақавий ҳамкорлик, учинчидан сув масалалари ва тўртинчидан экология, Орол масалалари кўтарилди", — дея қниқлик киритди у.

"Сув масаласи бўйича жуда катта эътибор берилди, икки томондан биз келишдик. Авваломбор БМТ бош котиби бизга тўлиқ маълумот бердилар. Яқин орада БМТ иккита жуда бир жиддий ҳужжатларни, конвенция деймиз, тайёрлайди: Амударё ва Сирдарё бўйича. Ҳозир жаноб Гутерреш Қозоғистонда бўлдилар, (у ёқда) мана шу масалаларни кўтариб Самарқандда бўлдилар, биздан кейин Қирғизистонга кетдилар, Қирғизистондан кейин Тожикистонга борадилар, Тожикистондан сўнг Туркманистонга. Ҳар битта мана шу давлатларда шу масалани кўтарадилар", — деб хабар қилган Камилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан