Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сув таъминотига биллинг тизими жорий этилади
13.06.2017 15:10,  
18

Жорий йилнинг учинчи чораги охирига қадар «Коммунхизмат» агентлиги томонидан минтақалараро сув қувурлари бошқармаларида биллинг тизими ишга туширилади.

Ушбу янги автоматлаштирилган тизим истеъмолчиларга доир маълумотлар базасини шакллантиришни такомиллаштириш, маълумотларга ишлов бериш тезлигини ошириш ва пул маблағларининг ўз вақтида тушиши имконини беради. Натижада истеъмолчилар реал вақт режимида тўловни амалга ошириши мумкин бўлади. Бу ҳақида кеча Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Биллинг – кўрсатилган хизматларнинг автоматлаштирилган ҳисоб-китобини юритиш тизими бўлиб, уларни тарификация қилиш ва тўловларни амалга ошириш, кўрсатилган хизматлар ҳисобварақасини шакллантиришга хизмат қилади.

Хабарларга кўра, ҳозирда биллинг тизимига Тошкент шаҳри, Тошкент ва Хоразм вилоятлари уланган. 1 июлга қадар Сурхондарё вилояти қўшилади, йил сўнгигача эса қолган барча ҳудудлар киритилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан