Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Афғонистонга минерал ўғитлар, техника ва буғдой етказиб беради
13.06.2017 15:25,  
10

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукумати томонидан савдо ва транзит соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим тайёрланмоқда. Битим икки давлат ўртасида ташқи савдони ривожлантириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев хабар берди.

"Ташқи савдо хажмини ошириш учун ҳозирги кунда тайёрланаётган икки давлат ўртасида савдо ва транзит соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим ёрдам беради", — деди вазир Элёр Ғаниев.

Вазир сўзларига кўра, Ўзбекистондан Афғонистонга ҳар йили 300 минг тонна минерал ўғитлар, 2 минг дона қишлоқ хўжалик техникаси, 250 минг тоннадан ортиқ буғдой ва бошқа талаб этилган маҳсулотлар етказиб берилади.

"Бугунги кунда жорий йилда ташқи савдо хажмини камида 1 млрд долларга етказиш учун барча захиралар ва имкониятлар мавжуд", — деб таъкидлади Ғаниев.

Оснона шаҳрида ўтказилган музокараларда Мозори-Шариф-Шиберган-Майман-Хирот йўналиши бўйича темир йўлни лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини амалга ошириш тўфайли Афғонистон шимолий-ғарбий транспорт иқтисодий йўли барпо этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил январ ойида Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари томонидан Қабулда ташқи савдони 1,5 млрд долларга етказиш бўйича "йўл харитаси" қабул қилинган эди. Ўзбекистон ТИВнинг маълумотига кўра, 2016 йил январь-октябрь ойларида икки давлат ўртасида ташқи савдоси 429 млн долларни ташкил этган. Ташриф давомида бизнес вакиллари турли хил маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича сал кам 50 млн долларга тенг бўлган шартномалар имзоладилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан